Қозоғистоннинг янги
Конституцияси лойиҳаси бўйича республика референдуми 15 март куни ўтади. Давлат
раҳбари тегишли Фармонни имзолади. Бюллетенга қуйидаги битта саво киритилади:
«Сиз янги Конституцияни қабул қиласизми?». Асосий қонун лойиҳаси Қозоғистон
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Таъкидлаш лозимки, республика референдумини
тайёрлаш ва ўтказиш Марказий Сайлов комиссиясига топширилди, Ҳукумат ва
маҳаллий ижро органлари унга тегишли ёрдам кўрсатади. Эслатамиз, кеча Конституциявий
комиссия Давлат раҳбарига 12 йиғилиш давомида ишлаб чиқилган Конституциянинг
якуний лойиҳасини кўрсатди. Унинг матни ўтган йил октябрь ойидан бошлаб eGov ва e-Otinish порталларига келиб
тушган фуқаролар ва экспертлар таклифлари асосида тайёрланган. Шунингдек, октябрдан
январгача ишлаган Парламент ислоҳоти бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган
ёндашувлар ҳисобга олинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

