Қозоғистон Президенти Парламент ислоҳоти бўйича  амалий йиғилиш ўтказди

Қозоғистон Президенти Парламент ислоҳоти бўйича  амалий йиғилиш ўтказди

Қозоғистон аҳли e-Otinish ва Egov майдончалари орқали Парламент ислоҳоти бўйича 500 тадан зиёд таклиф йўллади. Шу кунларда аҳоли таклифлари таҳлил қилиняпти ва умумлаштириляпти. Давлат маслаҳатчиси Парламент ислоҳоти бўйича Ишчи гуруҳ фаолиятининг дастлабки натижалари тўғрисида ҳисобот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ерлан Қарин ва Президентнинг ҳуқуқий масалалар бўийча ёрдамчиси Ержан Жиенбаев билан амалий йиғилиш ўтказди. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ Парламент ислоҳоти бўйича Ишчи гуруҳ бўлажак бир палатали Парламент ва унинг қонунчилик вазифаларини муҳокама қилганди. Навбатдаги йиғилиш 9 январда ўтказилади, унда барча йўналишлардаги таклифлар батафсил кўриб чиқилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Парламент ислоҳотининг сиёсий тизимни ўзгартиришдаги аҳамиятини алоҳида кўрсатиб ўтди. У киритилган ташаббусларнинг барчасини кўриб чиқиш ва улар асосида конституциявий ислоҳот бўйича ёндашувлар ишлаб чиқишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси