Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди. Ержан Саденов Давлат раҳбарига мамлакатда ижтимоий хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича берилган топшириқларни рўёбга чиқариш бўйича ҳисобот берди. Жорий йилнинг икки ойи давомида Қозоғистонда жиноятчилик 8 фоизга камайди, хорижий давлатлар билан ҳамкорлик туфайли кибержиноятлар ҳажми 4 марта озайди. Кўчаларда ҳуқуқ-тартибот ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун рақамли ечимлар жорий этиляпти. Давлат раҳбарига миграция назоратини кучайтириш, «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида» қонун бўйича бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди. Президент жамоат хавфйсизлигини сақлаш бўйича ишни давом эттиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

