Қозоғистон Президенти Токиодаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Университетида турбулентлик даврида стратегик ишончни тиклаш тўғрисида маъруза
ўқиди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимзининг мультилатерализм ва глобал барқарорликни мустаҳкамлашдаги роли ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Қозоғистон адолатли ва барқарор дунёни қандай кўришини айтиб
ўтди.
БМТни ислоҳ қилиш зарурати пишиб етилгани ҳақида фикр
билдириб,
Давлат раҳбари БМТ Уставига содиқликни тасдиқлаш
муҳимлигига эътибор қаратди. У халқаро ҳамжамият
институтлари самарали фаолият кўрсатиши учун ўзаро ишонч ва олдиндан билиш
қайта тикланиши лозимлигини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Стратегик ишончнинг янгиланган маданияти халқаро
ҳамкорлик ва жамоавий қарор қабул қилиш жараёни учун асос бўлиши керак. Бу ғояни Қозоғистон Осиёда ҳамкорлик ва ишонч
чоралари бўйича кенгаш, жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди сингари
ташаббуслар орқали мунтазам илгари суриб келмоқда. Шубҳа йўқки, бирор-бир давлат бугунги таҳдидларни ёлғиў ўзи енга олмайди.
Фақатгина қатъий ва самарали қўшма ҳаракатлар узоқ муддатли натижалар бериши
мумкин.
Президент, шунингдек, тўлақонли ядровий қуролсизланиш, ядро синовлари
ўтказилишини тақиқлаш тўғрисидаги умумий шартнома кучга киришини таъминлаш учун
Халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Алматида БМТ Университетининг минтақавий
филиалини барпо этишга ҳозирлигини айтиб ўтди. У сув ва иқлим хавфсизлиги, зиддиятларга чек қўйиш, барқарор тараққиёт ва
сунъий идрокни бошқариш каби масалалар билан шуғулланиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

