Қозоғистон Президенти Алмати ҳокимини қабул қилди. Дархан Сатибалди Қосим-Жўмарт Тўқаевга шаҳарни полимарказ
тарзида риовжлантиришнинг янги стратегик ташаббусларни тақдим этди. Концепция доирасида замонавий
IT-инфратузилмалари, кўп вазифали тадбиркорлик мажмуалари, кўнгил
очиш ва обод рекреация зоналари бунёд этиш кўзда тутилган. Айни вақтда, мегаполиснинг транспорт каркаси яратиляпти. Давлат раҳбари Алмати тоғ
кластери лойиҳаси билан танишди. Учрашув якунига кўра, Президент шаҳар
иқтисодини диверсификациялашда давом этишни, шаҳар муҳити ва аҳоли турмуши
сифатини оширишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

