Қозоғистон Президенти АҚШ элчисини қабул қилди

Қозоғистон Президенти АҚШ элчисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка Қўшма штатлари элчиси Жули Стаффт билан Қозоғистон ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари қатор йўналишларда давлатлар орасида алоқалар фаол ривожланаётганини кўрсатиб ўтди. Жули Стаффт Президент Дональд Трампнинг саломини ва энг яхши тилакларини етказди. АҚШнинг ҳар томонлама кенгайтирилган стратегик ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди. Элчи мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотларни ижобий баҳолади, янги Конституция лойиҳаси бўйича умумхалқ референдумида муваффақият тилади. Суҳбат давомида Тинчлик кенгашидаги фаолият истиқболлари кўриб чиқилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси