Қозоғистон орқали транзит 37 миллион тоннадан ошди

Қозоғистон орқали транзит 37 миллион тоннадан ошди

Қозоғистон Европа ва Осиё ўртасидаги асосий транзит хаби мақомини мустаҳкамлаяпти. Ўтган йили мамлакат ҳудудидан 37 миллион тонна атрофида юк ташилди. Бу эса 2024 йилдагидан 7 фоизга кўп. Барча транспорт турлари - автомобиль, темирйўл, авиация ва сув орқали ўтадиган йўналишларда ўсиш бор. Автойўллар ривожланишда давом этди. Янги рекорд - 13 минг километр йўл қурилди ва таъмирланди. Бундан ташқари, 2027 йилда 37 та ўтказиш пункти модернизация қилинади. Шунингдек, темирйўл инфратузилмаси ҳам фаол ривожланяпти. Ўтган йили 320 миллион тонна юк ташилди, иккинчи «Дўстиқ – Мўйинти» линияси ишга тушди, 124 та вокзал модернизация қилинди, «Мўйинти – Қизилжар» линияси қурилиши бошланди. Авиация секторида ҳам транзит жўғрофияси кенгайиб боряпти. Ўтган йили яна 35 та янги халқаро йўналиш очилди, Европа ва Осиёга олиб борадиган қатор рейслар тикланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси