Қозоғистон жорий йилда
Наврўзни рақамли форматда нишонлайди. Баҳорнинг қутлуғ кунига бағишланган тадбирларда инновациявий технологиялар кенг қўлланилиши кутиляпти.
Бу Науризай СИ-аватари. Ёрдамчининг эркакча версияси – Науризбай ҳам бор. Шундай ақлли ёрдамчилари бор стендлар Астананинг асосий майдончаларига қўйилади. Улар шаҳар аҳли ва меҳмонларига икки тилда байрам
ҳақида ҳикоя қилади.
Алишер Батирбеков, Астана Innovations стратегик тараққиёт ва инновациялар департаменти директори:
- СИ-аватарлар одамларга ўтказиладиган тадбирлар, Наврўзнинг маданий ўзига хослиги, қозоқ халқининг урф-одатлари ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилади. Лойиҳа шаҳарнинг олтита майдончасида ишлайди, биринчи локация - Ататюрк парки.
Аҳоли барча байрам тадбирларидан бохабар бўлиши учун махсус рақамли тизим ишлаб чиқилди. У турли анжуманлар ўтаётган майдонларни кўриш имконини беради. Масалан, Қозоғистон пойтахтида «Наврўзнома» ўн кунлиги доирасида 200 тадан зиёд акция ўтказилади. Диджитал Наврўз бошқа шаҳарларда ҳам ташкил қилинади. Эслатамиз, Қозоғистон аҳли 14 март – Кўришув кунидан байрам тантаналарини бошлаб юборади.
Алия Ўспанова, Рақамли ҳукуматни қўллаб+қувватлаш маркази бош директори:
– Ҳар бир одам шаҳарлардаги байрам тадбирларига бориши, турли гуманоид роботларни кўриши, виртуал мавжудлик технологиялари қандай ишлашини кўриши мумкин. Масалан, Алмати шаҳрида бўғирсоқлар дрон ёрдамида етказиб берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

