Қозоғистон ўқувчилари қозоқ куйларининг рақамли форматдаги тўпламини тақдим этди

Қозоғистон ўқувчилари қозоқ куйларининг рақамли форматдаги тўпламини тақдим этди

Қозоқ куйларини рақамли форматда ҳам тинглаш имкони бор. Тароз мактабларидан бирининг ўқувчилари «Сарын веб хостинг» иловасини яратди. Унда ёш дастурчилар мусиқий асарларни тизимга келтирди ва ягона тўплам сифатида тақдим этди. Ўқувчилар ушбу лойиҳа орқали миллий анъаналарни замонавий рақамли технологиялар билан уйғунлаштиришга интилишганини айтишди. Уларнинг таъкидлашича, ушбу ташаббус маданий меросни сақлаб қолиш ва ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини оширишга мўлжалланган.


Инкар Ўразакинова, ўқувчи:


- Лойиҳани яратишдан мақсад – замонавий ёшларнинг куйларга, юртимиз тарихига қизиқишини ошириш. У куйларни, шунингдек, дўмбира чалиш, қўшиқ айтишни ўрганаётганларга керак бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси