Қозоғистон компаниялари
учун Монголия
бозорига кириш осонлашади. Сенат Евроосиё
Иқтисодий иттифоқи ва Монголия ўртасидаги муваққат шартномани ратификация
қилди. У савдони осонлаштириш, техник
тўсиқларни бартараф этиш, иқтисодий алоқаларни енгиллаштириш имконини беради. Ҳужжат
уч йил давомида амалда бўлади, сўнгра узайтирилиши мумкин. Келишувлар
доирасида бож тўловлари камайтирилиши, қатор маҳсулотлар учун йўқ қилиниши
кутиляпти. Шу
жумладан, дон,
парранда гўшти, сут
маҳсулотлари, сариёғ, қандолат
маҳсулотлари, металлургия ва кимё маҳсулотлари, транспорт воситалари
учун бож олинмайди. Монголия мамлакатимизга йилқи гўшти, картошка, пойабзал, жун маҳсулотлари келтиради.
Алибек Наутиев, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Сенати депутати:
– Қозоғистоннинг экспорт
манфаатлари тўла муҳофаза қилинган. Монголия озиқ-овқат ва саноат товарларига
бож тўловини бекор қилади. Монголия тақдим этадиган тариф енгилликлари
Қозоғистон экспортининг 92 фоизини
ташкил этади. Мамлакат корхоналари ўз маҳсулотларини
ушбу давлатга импорт қилиши анча осонлашади.
Бундан ташқари, Монголия ЕОИИ
давлатлари, Қозоғистон товарлари, шу жумладан, енгил автомобиллар, электромобиллар, самосваллар, юк
машиналари, тиркама
ва ярим тиркамалар, автоцистерналар, қатор
бутловчи қисмлар учун учун бож тўловларини бекор қилади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва
Монголия ўзаро товар айланмасини
500 миллион долларга етказиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

