Қозоғистон инвестициялар бўйича Марказий Осиёда пешқадам

Қозоғистон инвестициялар бўйича Марказий Осиёда пешқадам

Қозоғистон Марказий Осиёнинг етакчи инвестициявий хаби сифатида мавқеини мустаҳкамлаяпти. Рақамларга келсак, минтақага келтирилган хорижий сармоянинг 70 фоизини мамлакатимиз улуши ташкил этади. Савдо ва тараққиёт бўйича БМТ конференцияси маърузасига кўра, республикамиз жамлаган бевосита хорижий капитал ҳажми 151 миллиард доллардан ошди. Ушбу кўрсаткич хориждан келтирилган капиталнинг ҳажмини тасаввур қилиш имконини беради. Яъни, хорижий сармоядорлар ёрдамида яратилган корхоналар, ишлаб чиқаришлар, технологик ускуналар, бошқа активлар давлат иқтисодига қанчалик таъсир кўрсатаётганини намоён этади. Сўнгги ўн йил ичида бу кўрсаткич икки марта ортди. Хорижий манбалардан олинган нвестициялар асосан тоғ-кон, қайта ишлаш саноати, савдо, энергетика ва йирик инфратузилмавий лойиҳаларга киритиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси