Ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиши фуқароларнинг даромадларида ўз аксини топиши керак. Бу –
Ҳукумат қаршисидаги долзарб вазифалардан бири. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев буни
кенгайтирирлган йиғилишда таъкидлади. Қозоғистонлик эксперт Айбар Ўлжаевнинг
фикрича, бошқарув ва давлат органлари ҳисоб беришига ёндашув ўзгара бошлади.
Айбар Ўлжаев, молиявий эксперт:
– Бу макроиқтисодий ютуқлардан аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга
ўтишни зиммасига олган Ҳукумат ишининг самарадорлигини акс эттирувчи асосий
кўрсаткич. Агар аҳоли турмуш фаровонлиги ортиб бораётган бўлса – демак Ҳукумат
ишлаяпти. Авваллари бундай парадигма, самарадорликнинг асосий кўрсаткичи
бдўлмаган. Шу тариқа, айтиш мумкинки, Ҳукумат иши умумий самарасини баҳолаш 2026 йилдан бошлаб ўзгаради.
Яна бир ўта муҳим йўналиш - инфратузилмаларни ривожлантириш. Стратегик
йўллар қурилиши якунланиши, минтақаларда янги ишлаб чиқаришлар очилиши,
муҳандислик тармоқлари модернизацияси Қозоғистонинг Евроосиё саноат ва
логистика марказига айланишига олиб келади, дейди экспертлар.
Расул Қўспанов, сиёсатшунос, Nazarbayev University қошидаги миллий
аналитика маркази катта тадқиқотчиси:
- Инвестор ўз сармояси ҳимоя қилинишига кўзи етсагина келади. Минтақанинг бошқа давлатларига нисбатан бизда вазият яхши. Ривожланишда
давом этиш керак. Ҳар бир лойиҳа ортида янги иш ўринлари турибди. Қарағанди
вилоятидаги Сарань шаҳри бу борада яхши инамуна. Унда шина заводи қурилди,
яқинда автобуслар йиға бошлашади. Ҳозир у Қарағанди вилоятининг янги иқтисодий
маркази.
Абдумалик Сарманов таржимаси

