Қозоғистон байроғи, герби ва мадҳияси абадий музлик қучоғида сақланади. Мамлакатимизнинг давлат рамзлари рақамланган файллар шаклида Шпицберген архипелагида жойлашган Арктика дунё архивига киритилди. Улар 2021 йилда юборилганди. Қозоғистон дунёдаги энг яхши муҳофазаланган инсоният хотираси сақланаётган жойда давлат тимсоллари қўйилган Марказий Осиёдаги ягона давлат. Бугунги кунда архивда Ватикан
кутубхонаси, Европа космик агентлиги, 30 тадан кўпроқ мамлакатдан 100 тача
материал сақланади. «Маълумотлар бункери»нинг вазифаси: минг йиллар давомида
дунё хотираси дахлсиз қолишини таъминлаш. Бунинг учун Piql (ПИКЛ) технологиясидан фойдаданилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, тизим
мутлақо мустақил, ҳар қандай киберҳужумлар унга таъсир қила олмайди.
Руне Бьёркестранд, Arctic World Archive асосчиси:
- Ахборотга хавф солувчи нарсалар кўп. Ҳеч ким
маълумотларнинг келажакда сақланиб қолишига кафолат бера олмайди. Шунинг учун,
вақт ва технологиялардан қатъий назар, уларнинг мавжуд бўлишини таъминлаш учун
бу жой бунёд этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

