Энергетика ва
транспортдан савдо ва рақамлаштиришгача. Астанада бўлиб ўтган музокараларда Қосим-Жўмарт
Тўқаев ва Европа кенгаши Президенти ушбу ва бошқа йўналишларни муҳокама қилди. Антониу
Кошта Қозоғистонга биринчи марта расмий ташриф билан келди. Давлат раҳбари
фикрича, Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартноманинг 10
йиллигидаги бу ташриф рамзий аҳамиятга эга. Қозоғистон – Европа Иттифоқи билан
шундай тарихий ҳужжат имзолаган Марказий Осиёдаги биринчи давлат.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ташрифингизга биз
алоҳида эътибор билан қараймиз. У Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳар томонлама
алоқаларни янада кенгайтиришга тайёрлигидан дарак беради. Биз ўзаро ҳурматга
асосланган мустаҳкам, мазмунли ҳамокрли тарафдоримиз. Сиёсий мулоқотимиз фаол
динамикаси билан ажралиб туради, ўзаро қизиқиш уйғотаётган кўп йўналишларда
ривожланяпти.
Европа Иттифоқи
Қозоғистоннинг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори. Ўтган йили икки томонлама
товар айланмаси 50 миллиард доллардан ошди. Айни вақтда, Европа Иттифоқининг
Марказий Осиё билан савдо алоқалалринг 80 фоизи мамлакатимиз улушига тўғри
келади. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизнинг европалик тадбиркорлар учун шаффоф
ва барқарор инвестициявий иқлимни таъминлаш нияида эканлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт
Тўқаев виза тартибини енгиллаштиришга интилишни маъқуллади, минтақа ривожланиши
учун С5+ЕС форматининг аҳамиятини таъкидлади. Европа Кенгаши раҳбари
Қозоғистон-Европа алоқалари динамикаси юксаклигини таъкидлади.
Антониу Кошта,
Европа Кенгаши Президент:
- Нефть ва уран етказиб бериш бўйича учинчи ўринга
чиққан Қозоғистон Европанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин
тутади. Бугуни кунда биз ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, алоқаларни
ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпмиз.
Музокаралар
давомида томонлар энергетика, шу жумладан, ўта муҳим минераллар, атом
энергетикаси, нефть химияси, тикланувчи энергия манбалари каби йўналишларга
эътибор қаратди. Транспорт ва логистика алоқалари, Транскаспий транспорт
йўналишини биргаликда ривожлантириш ҳам музокараларда муҳим ўрин тутди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон ва
Европа Иттифоқи мувофиқлаштирувчи майдончаси очилганини, шунингдек, Европанинг
Global Gateway ташаббусини маъқуллаймиз. Қозоғистон Европа Иттифоқининг
Марказий Осиё учун 12 миллиард еврога тенг инвестициявий пакетини
қўллаб-қувватлайди. У транспорт, хомашё, «яшил» энергетика ва рақамли
технологиялар лойиҳаларини ишга туширишга мўлжалланган. Биз биргаликда
Қозоғистонни Евроосиёдаги асосий транспорт тугунига айлантира оламиз, бу эса
барча томонларга фойда келтиради.
Бундан ташқари, Astana
Hub Марказий Осиё ва Европа Иттифоқининг биринчи таълим кампусини имкониятига
эга бўлади. Ташкилот стартаплар, ишланма муаллифлари ва тадбиркорларни
бирлаштира олади. Томонлар бу имкониятлардан фойдаланиш ниятида. Қозоғистон ва
Европа Иттифоқи БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига содиқлигини тасдиқлади.
Сўнгра, тантанали маросимда Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Кенгаши Президентига I
даражали «Дўстиқ» орденини топширди. Давлат раҳбари Антониу Коштанинг
Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган
ҳиссасини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

