Қосим-Жўмарт Тўқаев 8 давлат элчилари ишонч ёрлиғини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев 8 давлат элчилари ишонч ёрлиғини қабул қилди

Ақўрдада саккизта давлат – Норвегия, Аргентина, Гана, Мали, Гамбия, Бангладеш, Шри-Ланка ҳамда Босния ва Герцеговина элчилари Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқлари топширди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев дипломатларга Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиёти истиқболлари тўғрисида гапирди. Ташқи чорловларга қарамай, мамлакат иқтисоди барқарор ва фаол ривожланяпти. Лекин Қозоғистон бу марраларда тўхташ ниятида эмас. Иқтисодий ислоҳотларни узвий давом эттиради. Давлат раҳбари 15 март куни мамлакатда янги Конституция бўйича умуммиллий референдум ўтказилишини таъкидлади. Асосий қонун кенг кўламли ўзгаришлар ва Қозоғистонни демократлаштириш учун асос яратади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатимиз тинчликсевар ташқи сиёсат олиб боряпти. У Кўрфаз давлатлари билан ҳамжиҳатлигини таъкидлади ва зиддиятлар қисқа вақтда бартараф қилинишига умид билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси