Қозоғистондаги
Конституциявий ислоҳот дунё ҳамжамияти эътибори марказида. Хорижлик экспертлар
мамлакатдаги ўзгаришларни янада ривожланган демократия сари қадам сифатида
кўряпти. Француз сиёсатшуноси Эммануэль Дюпюи таъкидлашича, Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаев қурултойдаги нутқида ислоҳотнинг мақсадларини батафсил тушунтирди. Бу
эса институтлар орасидаги янги мувозанат ва ваколатлар тақсимоти учун асос
бўлади. Эксперт халқаро стандартларга мос фуқаролар ўртасидаги мулоқот
механизми бўлган Халқ Кенгаши тузилишига алоҳида эътибор қаратди.
Эммануэль Дюпьи,
Европа истиқболли ва мудофаа тадқиқотлари институти директори /Франция/:
- Европада, шу
жумладан, Францияда ҳам, биз мана шундай моделларга интиламиз, Чунки улар
жамият динамикасини ўзида акс эттиради. Умуман олганда, ташаббус Президент
Тўқаевнинг БМТ Бош Ассамблеси 80-сессияси тилга олган «Кучли Президент –
Таъсирчан Парламент – Ҳисоб берувчи Ҳукумат» тезисига мос келади. Мазкур
формула ташкилотларни трансформациялашга қаратилган янада барқарор, легитим,
янгиланган етакчилик сари йўл очади. Чунки институтлар мамлакатнинг ўртача,
барқарорлаштирувчи, барча қўшнилари билан яхши алоқада бўлишга интилувчи давлат
сифатида қандай йўл тутишини белгилайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

