Қозоғистон Халқи Ассамблеяси креатив ечимлар майдончаси яратади. У
ташкилотнинг ижодий лойиҳаларини ўзаро бириктирадиган ҳудудга айланади. Санъат
ва сунъий интеллектни боғловчи ташаббус тақдимоти келаси йилда ўтказилади. Унга
кўра замонавий технологиялар ёрдамида фольклорни визуаллаштириш, комикс,
видеоконтент ишлаб чиқариш, мусиқа, амалий
санъат намуналарини тўплаш мўлжалланган. Мақсад: ҚХА ишлари
ва мамлакатнинг бирдамлик моделини кенг тарғиб этиш.
Қуралай Туспекова, ҚХА ижодий
уюшмалари ҳамжамияти
раиси:
- Бизнинг
тажрибамизга дунё маданий ҳамжамиятининг қизиқиши катта. 150 тадан зиёд давлат аъзо бўлган CIOFF халқаро дунё фольклор фестиваллари федерациясининг
иккита тадбирида қатнашдик, кўпчиликни миллий тотувлик модели билан таништирдик. Моделимизни тарғиб этишда Марказий Осиёдаги қўшнилар
билан тиғиз ҳамкорлик қиламиз.
Жорий йилда ҳамжамиятнинг олиб бораётган ишлари ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида тақдим этилди. Ассамблеянинг ёшлар орасида этнослараро алоқалалрни чуқурлаштиришга эътибор қаратаётгани кўрсатилди. Экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган «Ёш тўлқин» лойиҳаси рўёбга чиқариляпти. «Талабалар ассамблея»си мамлакатдаги 100тадан зиёд коллеж ва олий ўқув юртларида очиляпти.
Тимур Жумурбаев, «Ассамблея ёшлари» республика жамоат ташкилоти раиси:
- Жургенов номли университет, Шабит
университети каби илм
ва ижод масканлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз. Айни вақтда, ижодкорликни
ривожлантириш учун хорижлик шериклар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш
имкониятларидан фойдаланишга интиляпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

