Халқ кенгаши — умуммиллий мулоқот майдончаси

Халқ кенгаши — умуммиллий мулоқот майдончаси

Янги олий Конституциявий орган — Халқ кенгаши миллий қурултой ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси вазифасини бажаради. Тегишлича, унда барча этнослар, аҳоли гуруҳлари ва минтақалар вакиллари жамланади. Мамлакат Президенти бу ҳақда батафсил гапирганди. SARAP эксперт клубида таъкидлашларича, Халқ кенгаши таркибига раис сайлаш учун энг фаол ва обрўли арбоблар киритилиши лозим. Бундан ташқари, янги орган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Бундай ёндашувларнинг фуқароларнинг қарорлар қабул қилишдаги ролини оширади.

Жулдизай Исқақова, Қозоғистон Ижтимоий тараққиёт институти бошқаруви раиси:

- Ҳокимият ва жамият ўртасида маълумотлар етказиб бериш ҳамда ахборот алмашишнинг қўшимча воситаси бўлган шундай жиддий институтлар шаклланаётгани ўта муҳим. Биз бугун қандайдир умумий мақеимизни ишлаб чиқиш, бунинг учун фикр алмашиш, кенгашнинг тавсияарини янги комиссиянинг ишчи органи бўлган Конституциявий судга юбориш учун йиғилдик.

Мажилис депутати Юлия Кучинская фирича, Халқ кенгаши жамоатчилик фикрини акс эттирувчи қўшимча институт. Ва у ғоялар аниқ қонунларга айланадиган майдончага сифатида шаклланади.

Юлия Кучинская, Қозоғистон Республикаси Парламенти  Мажилиси депутати:

- Бу ерда биз давлат даражасида қонунчилик ташаббуси ваколатига эга консультатив-маслаҳат органини кўряпмиз. Бу жуда муҳим. У фақат тавсиялар бермайди, қонунчиликка аниқ таклифлар киритади. Унинг зиммасида катта масъулият бор. Вакиллик ҳам муҳим. 42 та этномаданият маркази аъзоси 5 кишилик квотадан кўра анча катта рақам. Ва бу асосан минтақаларда иш юритаётган этномаданий бирлашмалар учун катта имконият.

Абдумалик Сарманов таржимаси