Экспертлар: янги Конституция Қозоғистонга ишончни оширади

Экспертлар: янги Конституция Қозоғистонга ишончни оширади

Қозоғистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси халқаро даражада қизиқиш уйғотди. Хорижий оммавий ахборот воситалари ва экспертлар Асосий қонун матнини муҳокама қиляпти. Германия иқтисоди Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэль Хармснинг фикрича, таклиф этилаётган меъёрлар мамлакатда тадбиркорлик билан шуғулланишни осонлаштиради ва инвесторлар учун тушунарли. Бу бандларнинг Конституция даражасида кўрсатилиши танланган йўлга собитликни англатади. Эксперт таъкидлашича, халқаро бизнес учун қоидалар шаффофлиги ҳамда узоқ муддатли барқарорлик — муҳим фактор. Бу бозорга ишончни мустаҳкамлайди ва инвестиция келиши учун асос яратади.


Михаэль Хармс, Германия иқтисоди Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори:


- Менимча, ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаларидан бири – инвестициявий иқлимни, шу жумладан, бизнеснинг олдиндан режалаш имкониятини мунтазам яхшилаб боришдан иборат. Қозоғистон сўнгги йилларда шароииларни яхшилаяпти, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бу вазифани бажараётгани кўриниб турибди. Таклиф этилаётган тадбирлар Қозоғистон Ҳукумати вазифаларини бажаришида асқотади.


 

Европа парламенти депутати ВИлис КрИштопанснинг фикрича, Қозоғистонда бир палатали парламент — Қурилтайнинг жорий этилиши ўз вақтида амалга оширилаётган ташаббус. У қонунлар қабул қилишни соддалаштиради. Депутат боша янгиликларни ҳам ижобий баҳолади. Шу жумладан, вице-президент лавозими киритиш, янги Конституцияни референдум орқали қабул  қилиниши тўғрисидаги таклифларни ҳам маъқуллади.


Вилис Криштопанс, Европа парламенти депутати:


- Сиз Парламентни бир даражагача соддалаштираётганингиз менга ёқади. Бу қонунларни қабул қилишни осонлаштиради, ўзим ҳам бюрократияга қаршиман. Шунингдек, Халқ кенгаши жоримй этилади, бу ҳам демократияниг бир қисмидан иборат. Энг муҳими – референдум. 15 март куни ўтказиладиган референдумда масалани юқоридаги кимдир эмас, халқ ҳал қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси