Астанада Туркий академиянинг 15 йиллиги нишонланди

Астанада Туркий академиянинг 15 йиллиги нишонланди

«Туркий давлатлар тарихи» академик монографияси ёзилади. Ҳозирги пайтда қардош мамлакатлар олимлари ўтмишни ўрганиб, умумий тарихни қайд этиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Астанада бўлиб ўтган, халқаро Туркий академиянинг 15 йиллигига бағишланган тадбирда сўз юритилди. Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда Нахчиванда ўтказилган Туркий давлатлар саммитида Қозоғистон Туркий халқлар учун умумий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида ташкилот тузишни таклиф қилганди, 2010 йилда эса Туркий академияга асос солинди. Бугунги кунда ташкилот туркийлар маконида ягона илмий муассасага айланди. Академия қошида тарих, археология, этнография, адабиёт, тилшунослик, атамашунослик, санъат соҳалари бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўзаро иқтисодий ҳамкорлик доирасини кенгайтиришга устуворлик берилган. Масалан, бу йил қишлоқ хўжалиги борасидаги ҳамкорлик тадқиқ қилинади. Бунга қадар ҳудуддаги сув ҳавзалари муаммолари, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича илмий таҳлиллар ўтказилган.

Шаин Мустафаев, Туркий академия президенти:

- Мамлакатларимиз интеграцияси, ўзаро ҳамкорлиги илмий асосни талаб этади. Бунинг учун зарур бўлган илмий инфратузилмани  шакллантириш — Туркий академиянинг вазифаларидан бири. Шу мақсадда сўнгги 2-3 йил давомида минтақадаги туркий давлатлар иқтисодиёти бўйича тадқиқотлар ўтказиб, тегишли ҳисоботларни эълон қилиб келяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси