Астанада талабалар учун замонавий СИ-лабораториялар очилди. Улар Maqsut Narikbayev University базасида фаолият кўрсатади. Сунъий идрок илғор технологияларига эга рақамли макон талабаларга нафақат нейротармоқни ўзлаштириш, балки ундан тадқиқотларда, шахсий лойиҳаларида, шунингдек, ўз материалларини чиқаришда фойдаланиш имконини беради. AI-курсларда бўлажак битирувчилар сунъий идрокни самарали ва ахлоқ доирасида қўллашни ўрганади.
Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Бугун болалар ChatGPT,
GeminiAI ёки DeepSeek каби
воситалардан мунтазам фойдаланмоқда, улар ёрдамида
уй вазифаларини тайёрлайди. Ва кўряпмизки,
бунда танқидий-таҳлилий тафаккур малакалари йўқолади. Шунинг учун СИдан самарали ва ахлоқ доирасида
қандай фойдаланишни билиш муҳим. Бунинг учун олий
ўқув юртлари, экспертлар ва ёшларнинг ўзлари билан бирга стратегик ҳужжат ишлаб чиқилмоғи шарт.
Абдумалик Сарманов таржимаси

