Астанада «Референдум-2026» онлайн-марафони старт олди

Астанада «Референдум-2026» онлайн-марафони старт олди

Бугун республика референдуми доирасида тонгги соат 9 да «Референдум-2026» онлайн-марафони старт олди. Тадбир тун ярмигача давом этади. Ўн олти соат давомида бешта майдончада долзарб мавзулар муҳокама қилинади, инновациявий лойиҳалар тақдим этилади. Мунозараларда жамоат арбоблари ва экспертлар қатнашади. Ток-шоу майдони ва инновация майдончаси фаолият юритади, унда замонавий технологик СИ ечимлар, мамлакат стартаплари ва голограмма-шоу қўйилади. Онлай-марафон доирасида расмий органлар вакиллари ва экспертлар ҳар икки соатда республика референдуми бориши тўғрисида жонли эфирда маълумот беради. Меҳмонлар билан блиц-интервью, минтақалар ва хориждан бевосита кўрсатувлар тақдим этилади. Марафон мамлакат телеканаллари, нашрлари, ахборот агентликлари интернет-майдончалари орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Еркин Абил, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

– Энг муҳими шундаки, ҳар бир фуқаро, фарзандлар, келажак авлод тақдирини ҳал қилувчи масалаларни биз референдумга олиб чиқдик, республика халқи овоз бериш йўли билан улар бўйича қарор қабул қилади. Шунинг учун, менимча, Конституциянинг мазкур лойиҳаси қабул қилинади, келажакда ҳам шу каби қарорлар фақат референдум орқали қабул қилинади. Натижада, халқнинг фақат сўзда эмас, амалда ҳам ҳокимият асоси бўлиши учун зарур тамойил яратилади.

Магеррам Магеррамов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Референдум – фуқароларнинг мамлакат ҳаётида иштирок этиши шаклларидан бири. Атом электр станцияси бўйича референдум, 2022 йилда киритилган ўзгаришлар бу жараёнларга фуқароларнинг кенг жалб этилишини намунаси бўлди. Фуқаролар мамлакат тақдири билан боғлиқ масалалар муҳокасида, уларни ҳал этишда қатнашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси