Наврўз байрами арафасида Астанада миллий
қадриятлар тарғиб қилиняпти, 18
минг нафар бола қозоқ
халқининг ошиқ ўйинини намойиш қилди. Маданий-спорт
тадбирни ташкил қилишда
сунъий интеллект элементларидан фойдаланилди. 3 минг
нафар ўқувчи махсус флэшмоб ташкил этди, рақс тушди, олчи
тушган «ошиқ» ва «олтин сақа» сўзларини тасвирлади. Шаҳар
мактаблари ва боғчаларида 15 минг нафар бола ўзаро беллашди. Тадбирдан
кутилган асосий мақсад – миллий ўйинларни ривожлантириш ва оммалаштириш,
уларнинг тарбиявий аҳамиятини тушунтириш эди.
Ғинаят Сиздиқов, Астана шаҳри ҳокимлиги «Ўркен» болалар ва ўсмирлар жисмоний тарбия маркази директори:
- Бугунги
тадбирни сунъий интеллект олиб боряпти. Тадбир
қандай ташкил қилинади, қандай тартибда ўтади – буларнинг ҳаммасини сунъий интеллектдан фойдаланиб бошлаб юбордик. 3 минг
нафар болага бошқалар бир вақтда экран, онлайн шаклда
уланди, бошқа мактаблар ҳам шу вақтнинг ўзида ҳаракатга кўчди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

