Астана янги - 2026 йилни кутиб олишга тайёрланяпти

Астана янги - 2026 йилни кутиб олишга тайёрланяпти

Астанада байрам нафаси сезиляпти. Шаҳар янги - 2026 йилни кутиб олишга тайёрланяпти. Пойтахт ёрқин рангларга бўялган. Арчалар, гирляндалар, инсталляциялар, шинам композициялар Қозоғистоннинг навқирон шаҳрини безаган. Лекин асосий эътибор шаҳар аҳли учун бепул кўнгил очар масканлар сирпанчиқлар, коньки учиш жойлари, фотозоналар яратишга қаратилди. Ҳокимлик байрам муҳитини яратиш учун 365 миллион тенге ажратди, безакларнинг бир қисми ҳомийлар ҳисобидан харид қилинди.

Мирас Абдрахман, шаҳар ички сиёсат бошқармаси раҳбари ўринбосари, Астана шаҳри:

- Шаҳар аҳли ва меҳмонлари учун 40 тача локация ташкил қилинган, уларнинг ҳар бирида гирляндалар, турли чиройлар билан безатилган арча қўйилган. Байрам кайфияти яратиш мақсадида асосий кўчалар, улардаги дарахтларга, уй пештоқларига чироқлар, ёрқин безаклар қўйиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси