Сунъий идрок – йўллар ҳимоясида. Қозоғистонда трассалардаги камчиликларни мониторинг қилиш учун АI-технологиялар қўлланади. Текширувлар видеокамера, датчиклар ва махсус ўлчам қурилмаларига эга кўчма лабораториялар кўмагида ўтказилади. Тизим олинган маълумотларни қайта ишлайди ва аниқ муҳандислик ечимларини таклиф қилади. Сунъий идрок технологиялари туфайли маълумотларни ўрганиш вақти ҳар юз километр учун тўрт кундан тўрт соатга қисқарди.
Мадияр Абдуали, Йўл активлари сифати бўйича миллий марказ етакчи мутахассиси:
- 32 та кўрсаткични ўрганади. Улар орасида чуқур излар, ёриқлар, масофа, ҳаракат интенсивлиги - йўлдан қанча машина ўтишига оид камчиликлар бор, тизим барчасини аниқлай олади.
Бундан ташқари, автойўл соҳасидаги ёш мутахассислар виртуал тренажёр - KazRoad VR ёрдамида ўз билимларини ошириши мумкин. Юртимизда тайёрланган ишланма туфайли қозоғистонлик талабалар кўпдаражали вазифаларни бажара олади ва йўл-қурилиш материаллари сифатини масофадан туриб таҳлил қилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

