Washington Post газетасида Манғистау манзаралари ҳақида мақола чиқди

Washington Post газетасида Манғистау манзаралари ҳақида мақола чиқди

Бетакрор ландшафтларга эга Қозоғистон табиати тобора кўпроқ жаҳон оммавий ахборот воситалари эътиборига тушяпти. Бу эса мамлакатимизга туристик йўналиш сифатида қизиқиш ортяпганини кўрсатади. Американинг машҳур Washington Post газетасида Манғистау вилоятининг диққатга сазовор жойлари тўғрисида катта мақола чоп этилди. Материал муаллифи шахсий тажрибасини баҳам кўради, ўзининг Бўзжира, Тўриш ва Жиғилған бўйлаб қилган саёҳати ҳақида ҳикоя қилади. Дунёнинг энг ўзига хос жойларини алоҳида кўрсатиб ўтади. Саёҳатчига Зўлдирлар водийси – Тўриш катта таассурот қолдирди. Нашриёт Манғистау вилоятини кенг кўламли манзараларга эга сокин, аутентик туризм йўналиши сифатида таърифлаган.


Даниел Сержанұли, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси:

- Нуфузли The Washington Post нашри Манғистау вилояти ҳақида катта материал чоп этди. Шундай глобал медиа воситаларининг Манғистауга эътибори бежиз эмас, чунки минтақа Давлат раҳбари туризмни ривожлантиришда кўрсатиб ўтган учта устуворликнинг бири. Шунинг учун биз маълумот тарқатиш устида жиддий ишлаймиз. Сўнгги йилларда қатор ахборот турлари ўтказдик. Хорижий медиа вакилларини таклиф этдик, улар ўлканинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси