Қозоғистонда халқаро таълим марказларини жалб қилган ҳолда авиация соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш кенгайтирилади. Ҳукуматда келгуси уч йилга мўлжалланган фуқаро авиациясини ривожлантириш режаси тақдим этилди. Унинг доирасида аэропортлар ва навигация инфратузилмалари модернизация қилинади, халқаро ва ички йўналишлар тармоқлари, авиапарк кенгаяди. Алмати ва Астана аэрохаблари ривожланади. Терминаллар реконструкция қилинади, учиш-қўниш чизиқлари модернизация этилади. Юк ва техник кластерлар, сервис экотизими яратилади. ИКАОнинг энг юксак стандартларига риоя этиш кўзда тутилган. Ташкилот аудити якунларига кўра, жорий йилда Қозоғистонда бу кўрсаткич 95,7 фоизни ташкил қилди. Дунё бўйича олганда эса у ўртача 72 фоизга тенг. Умуман олганда, 10 ой ичида йўловчилар ташиш 6 фоизга ортди ва 13 миллион кишини ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

