Қозоғистонда
авиация ёнилғи ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Корхона
йилига 50 минг
тонна маҳсулот
беради, унга 200 миллион
доллар инвестиция
киритилди. Бундан
ташқари, мавжуд
учта нефтни қайта
ишлаш заводи модернизация
қилинади, йилига 10 миллион тонна
маҳсулот берадиган тўртинчи корхона барпо этилади. Йил
охиригача 2,5 миллиард куб метр табиий
газни қайта
ишловчи йирик газни қайта ишлаш корхонаси ишга тушади. Шунингдек,
кўмирдан газ олувчи,
йиоига 2 миллиард
куб метр
қувватга эга завод қурилади. Мамлакатда
хомашёни қайта ишлаш ҳажми анча ортиши мўлжалланган.
Серик Жуманғарин, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:
- Инвестициявий дастур рўёбга
чиқарилиши оқибатида қазиб олинган кўмир ҳажми 1,4 марта, темир рудаси 1,8 марта ортади. 1,7 марта кўп концентрат олинади, прокат чиқариш 2,3 марта кўпаяди. 4 миллион тонна қувватга эга
янги қуйиш-прокат мажмуаси ишга тушади.
Қозоғистон галлий чиқарувчи линия ишга тушади. Бу материал, шу жумладан, мобил телефонлар, компьютер чиплари ва юқори технологияларда ишлатилади. Полиэтилен, бутадиен ва карбамид лойиҳалари ишга
тушиши оқибатида 20 марта
кўп тайёр маҳсулот олинади. Бунинг учун барқарор ва ишончли хомашё етказиб бериш
занжири яратиш керак.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Мамлакат компаниялари қайта ишлаши
учун ички бозорга шаффоф ва барқарор шартлар асосида ҳамёнбоп нархдаги полимер хомашёси етказиб
беришни таъминлаш зарур. Саноат вазирлиги полимер маҳсулотлари
ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар рўйхатини тақдим этиш топширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

