Туркистонда 22 та саноат парки очилади

Туркистонда 22 та саноат парки очилади

Туркистон вилоятидаги саноат паркларида 152 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. Уларга киритилган инвестиция ҳажми 213 миллиард тенгени ташкил қилади. Минтақада 22 та шундай зона очилади, уларнинг умумий майдони 225 ярим гектарга тенг. Саноат майдончаларини ривожлантириш учун махсус йўл харитаси тасдиқланиши кутиляпти.

Нуржигит Мирзахметов, Туркистон вилояти Тадбиркорлик ва савдо бошқармаси раҳбари:

– Кичик саноат паркларига жойлаштирилган лойиҳаларнинг кўпчилиги қурилиш материаллари, пластик ва резина маҳсулотлар, мебель, енгил саноат ва кимё саноати каби соҳаларни қамраб олади. Туман ва шаҳар ҳокимликлари билан бирга биз саноат биноларидан фойдаланган ҳолда янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича кенг кўламли фаолият олиб боряпмиз.

Эслатамиз, Қозоғистонда 17 та махсус иқтисодий ва 66 та саноат зонаси мавжуд. Улар ҳудудида 860 та лойиҳа рўёбга чиқарилди, 6 триллион тенгедан зиёд хусусий инвестиция жалб қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси