Silk way star: шоу гранд-финалини 120 миллион томошабин кўрди

Silk way star: шоу гранд-финалини 120 миллион томошабин кўрди

Қозоғистонда биринчи Silk Way Star Осиё вокал танлови ниҳоясига етди. Беназир телевизион мегалойиҳаси ўтган дам олиш кунлари гранд-финал ўтказилди. Тантанали кеча Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг табрик сўзи билан очилди. Уни Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ўқиб берди. 

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси: 

– Бу бетакрор ташаббус Осиё двлатларининг ўзаро маънавий алоқаларини ривожлантириш, халқларимиз ўртасида дўстликни ривожлантиришга қаратилган. Лойиҳа ёрқин маданий дипломатия намунасига айланди, мамлакатларимиз анъаналари, ижодий ютуқларини намойиш қилди. 

Раушан Қажибаева, Қозоғистон Республикаси  Президенти Телерадиомажмуаси Бош директори: 

- Июнь ойида Қозоғистон  Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ўртасида 12 давлат иштирокида халқаро мусиқий лойиҳа бошлаш тўғрисида ҳужжат имзоланганди.

Финалгача 7 та энг кучли ижрочи — Малайзия, Грузия, Хитой, Арманистон, Монголия, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакили етиб борди. Уларнинг ҳар бири кўп қиррали иқтидори ва ўз тилида қўшиқ куйлаб, мамлакати маданиятини намойиш қилди. Залда байрам кайфияти ҳукм сурди, томошабинлар шоу қатнашчиларини гулдурос қарсаклар билан кутиб олди. Ниҳоят – кульминация! Қозоғистон халқ артисти Димаш Қудайберген ғолиб исмини тилга олди. 

Silk Way Star кўлами ва форматини «Евровидение» каби йирик мусиқа танловлари билан таққосланяпти. Шоу финали рекорд даражада – ярим миллион нафардан зиёд овоз тўплади. Бундан ташқари, лойиҳа жонли эфирда Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Монголияга трансляция қилинди. «Jibek Joly» телеканалида лойиҳа қозоқ тилида, «Silk Way» телеканалида олти тилда тақдим этилди. Ҳисобларга кўра, гранд-финални дунё бўйича жами 120 миллион нафардан зиёд томошабин кузатиб борди. 

Еркежан Кунтуған, телеканал бошқарувчи директори:  

- Шу қадар кўп сонли томошабинларни жамлай олиши Қозоғистон телемаҳсулотининг халқаро даражада рақобат қила олишини, хорижий аудитория эътиборини қозонганини кўрсатди. Биз бунга ишонганмиз, олдинга яна бир қадам қўйдик ва натижа кутилганидан зиёда бўлди. 

Мишель Жозеф, Silk Way Star танлови ғолиби: 

–  Аввалдан мени ўз юртимдаги мухлисларим қўллаб-қувватлади. Кўплаб қозоғистонликлар овоз берди. Бундан жуда қувондим. Биласизми, Монголияда кўплаб қозоқлар яшайди. Маданиятингиз бизга таниш. Қозоқ тилини ўрганмоқчиман. У жуда чиройли. 

CMG Евроосиё бюроси бош таҳририяти мудири Ван Дэлу таъкидлашича, навбатдаги Silk Way Star танлови Хитойда ўтказилади. Декабрь ойида Қозоғистон тажрибасига таянган ҳолда унинг деталлари муҳокама қилинади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси