Президент Фаластин Олий судьясини қабул қилди

Президент Фаластин Олий судьясини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Фаластин Олий судьяси, дин ишлари бўйича президент маслаҳатчиси Маҳмуд ал-Хаббашни қабул қилди. Меҳмон билан учрашувда у Қозоғистон ва Фаластин ўртасида дипломатик алоқалар  ўрнатилганидан бери дўстлик, ўзаро кўмак ва ҳурмат руҳидаги ҳамкорлик ривож топиб бораётганини айтиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, мамлакатнинг Яқин Шарқдаги вазиятни дипломатик тарзда йўлга қўйиш, Фаластин давлатини БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ  «икки халқ учун икки давлат» формуласи асосида барпо этиш тарафдори эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Маҳмуд ал-Хаббаш Қосим-Жўмарт  Тўқаевга Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг шахсий мактубини етказди ва Фаластин халқини, унинг тинч ва ёруғ келажакка интилишини ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси