Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан Қозоғистоннинг асосий ва муҳим ҳамкорларидан бири бўлган Европа Иттифоқи билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини муҳокама қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, жорий йилда 10 йиллиги нишонланаётган Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилиши икки томонлама муносабатларда муҳим қадам бўлди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги фаол ва конструктив мулоқотни юқори баҳолади. Ўз навбатида Эдуардс Стипрайс Европа Иттифоқининг Қозоғистон ва минтақа билан алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини баён қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

