Миллий қурултой: самарали мулоқот майдончаси

Миллий қурултой: самарали мулоқот майдончаси

Беш йилдан буён мамлакатда Миллий қурултой  ўтказиляпти. Бу аниқ ечимлар ишлаб чиқишга мўлжалланган нуфузли майдонча самарадорлигини исботлади. Унинг қарорлари қонунларда, давлат ташаббусларида, ижтимоий ўзгариларда ўз аксини топяпти. Эслатамиз, Қурултойни ташкил этиш тўғрисида фармон 2022 йил июнь ойида Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланганди. Улитау анжуманида тил, давлат девонидаги кадр сиёсатидан тарихий мерос ва жамиятни ривожлантиришга қаратилган ғояларга кўрилган. Биринчи қурултой якунига кўра, Республика кунига миллий байрам мақоми қайтарилди. Бир йил сўнгра Туркистон Қозоғистоннинг маънавий марказида иккинчи йиғилиш ўтказилди. Унда учта чегараолди тумани: Катон-Қарағай, Марқакўл ва Маканчи туманларини тиклаш бўйича қарорга келинди. Давлат тимсолларини такомиллаштириш, маданий меросни сақлаш, таълим ва ёшларни тарбиялаш масалаларига ҳам эҳтибор қаратилди.


Жанарбек Ашимжан, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Туркистон қурултойида Давлат раҳбари кенг кўламли «Китоб ўқувчи миллат» концепциясини эълон қилди. Биз унинг доирасида махсус ишчи гуруҳ туздик, ҳар бир йўналишда уни рўёбга чиқариш механизмини ишлаб чиқдик. Бугунги кунда Қўстанай, Қарағанди вилоятлари, Чимкент шаҳрида «Китоб ўқувчи миллат» лойиҳасининг аниқ механизмлари жорий этиляпти. Пилот лойиҳа сифатида у 2025 йил сентябрида старт олди.

2024 йилдаги Атирау анжумани ҳам воқеаларга бой бўлди. Унда тўққизта қонунга эътибор қаратилди. Шулар қаторида аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш, лудоманияга қарши кураш масалалари кўтарилди. Ўтган йили Бурабайда бўлиб ўтган йиғилишда рақамлаштиришга урғу берилган ҳолда сунъий идрок, энергетика, транспорт, туризм, фанни ривожлантириш, Алмати яқинида ва  Курчатовда илм шаҳарлари бунёд этишга қарор қилинди.


Каримбек Қурманалиев, Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси академиги, Миллий қурултой аъзоси:


- «Фан ва янги технологиялар тўғрисида» қонун қабул қилиниши алоҳида аҳамиятга эга. Шундай ҳақиқат бор: таълим ва фанга иккинчи даражали нарса сифатида қараган давлат биринчи ўринга чиқа олмайди. Биз Давлат раҳбарининг таълим ва фанни рвиожлантириш ёндашувини алоҳида кўрсатишни истардик. Авваллари Миллий фанлар академияси жамоат ташкилоти шаклида қолган эди. Бугунги кунда у Президент қошидаги Миллий фанлар академиясига айланди.


Абдумалик Сарманов таржимаси