Қозоғистонда
e-Sport платформаси ишга туширилади. У соҳадаги бошқарувни ва бошқа порталлар
билан ўзаро алоқани таъминлайди. Мажилис туризм ва болалар спортини
қўллаб-қувватлаш масалалари бў йича
қонунга шу ва бошқа янгиликларни қабул қилди. Тузатишлар Болалар ва ўсмирлар
спорт мактабларида ҳар бир спортчи учун жон бошига молиялаштириш жорий
этилишини, шунингдек, мутахассислар иш ҳақини оширишни назарда тутади. Миллий
спорт тайёргарлиги стандартларига мувофиқ таълим берувчи мураббийлар қўшимча
ҳақ олади.
Никита Шаталов,
Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Болалар ва
ўсмирлар спорт мактабларига жон бошига меъёрий молиялаштириш, шунингдек, бунга
мос рақамли платформа жорий этилади, ушбу чора бир спортчига ажратиладиган
маблағни деярли икки баравар оширишга, мураббийлар иш ҳақини кўпайтиришга имкон
беради. е-спорт платформаси соҳада бошқарув ва таҳлилни ҳисобга олиш, шу билан
бирга, бошқа тизимлар билан маълумот алмашишни таъминлайди.
Айтиш жоиз,
Парламент қуйи палатаси Сенат томонидан қонунларга киритилган бир қатор
ўзгаришларни маъқуллади. Жумладан, Қурилиш кодекси, Банк ва банк фаолияти
тўғрисидаги, рақамлаштириш, транспорт ва тадбиркорлик соҳасига оид қонунларга.
Ўзгаришлар аниқловчи табиатга эга ва Мажлис томонидан қабул қилинган
ҳужжатларнинг асосий концепциясини ўзгартирмайди. Шунингдек, палата спикери
Ерлан Қўшанов ўтаётган йил давомида депутатларнинг қонунчилик фаолияти
якунларини чиқарди.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Биз Давлат
раҳбарининг барча топшириқларини белгиланган муддатда амалга ошира олдик. Қабул
қилинган қонунлар давлатимизнинг кейинги ривожи учун зарур шароит яратади ва
аҳоли турмуш даражасини оширишга ҳиссa қўшади. Қатор меъёрлар депутатларнинг
қонуний ташаббуслари орқали амалга ошди. Бу ҳужжатларда аҳоли ва давлат
манфаатлари мувозанати таъминланган, бизнесни ривожлантириш учун зарур
шароитлар яратилган. Келгуси йилда ҳам шу иш суръатини сақлаб қолиш лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

