Қозоғистондаги электроэнергиянинг 7 фоизини ТЭМ объектлари беряпти

Қозоғистондаги электроэнергиянинг 7 фоизини ТЭМ объектлари беряпти

Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган электроэнергиянинг 7 фоизини ТЭМ объектлари беряптиБугунги кунда республикада 159 та шамол, гидро- ва қуёш станциялари ишлаб турибди. Жорий йилда  Қараганди, Манғистау, Улитау ва Қизил Ўрда минтақаларида умумий қуввати 266 МВт бўлган ТЭМ объектлари ишга туширилди. «Яшил» технологиялар асосида лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатди. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, энергия жамлаш имкони бўлган гигаватт қувватга эга электростанцияси қурилиши бўйича аукцион ўтказилиши ушбу йўналишдаги йирик воқеа бўлди. Лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши мамлакатда шароитга мослаша оладиган, барқарор энергия тармоғи яратишга, янги технологиялар интеграция қилишга хизмат этади.


Абдумалик Сарманов таржимаси