Қозоғистонда янги денгиз порти қурилади. У мамлакат ғарбида бунёд этилади, дея маълум қилди Манғистау вилояти ҳокимлиги. Хитойнинг компаниялар гуруҳи стратегик лойиҳа учун 300 миллион доллар инвестиция киритиш ниятида. Ҳозир музокаралар давом этяпти. Экспертлар ҳисобига кўра, лойиҳа «Хитой-Қозоғистон-Ақтау-Боку-Поти-Европа» янги халқаро транспорт йўлаги шаклланишига ҳисса қўшади. Янги йўналиш 15 кун вақт ва транспорт харажатларининг чорак қисмини тежайди. Таъкидлаш лозимки, янги денгиз порти Давлат раҳбарининг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва мамлакат транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш доирасида амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

