Жорий йилда
Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсишининг 70 фоизини саноат, савдо ва транспорт.
Бунда инвестицияларнинг ҳам улуши катта — асосий капиталга 18,5 триллион тенге сармоя
киритилди, хусусий сармоялар келиши 10 фоизга ортди. Бош вазир мамлакат
ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг дастлабки якунлари тўғрисида Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаевга ҳисобот берди. Ўлжас Бектенов маълум қилишича, январдан ноябрь охиригача
транспорт хизматларида 20 фоиз, қурилишда 15 фоиз, савдода 9, қишлоқ хўжалигида
ҳамда қайта ишлаш саноатида 6,1 фоиздан ўсиш кузатилди. Шунингдек, 2026-2028 йилларга
мўлжалланган макроиқтисодий барқарорлаштириш дастурини рўёбга чиқариш, ташқи
савдони фаоллаштириш учун бешта ўтказиш пунктини модернизациялаш, мамлакат
ишлаб чиқарувчилари рўйхатини тузиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватловчи «Тадбиркор
аймоқ» дасутри ҳақида маълумот берилди. Бош вазир қишлоқ хўжалигида
ҳосилдорликни ошириш ҳамда уни қайта ишлаш ва экспорт қилишга эътибор
қаратилгани баён этди. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев барқарор
ривожлантиришни таъминлаш бўйича ишларни фаоллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

