2026 йил 1 январидан бошлаб Қозоғистон рақамлаштиришнинг майдонча моделига
ўтади. Мамлакат Президенти имзолаган фармонга кўра, барча давлат органлари ва
квазидавлат ссектори рақамли ечимларни фақат QazTech майдончасида қайта ишлаши
мумикн. Мақсад: бир-бирини такрорловчи функцияларни камайтириш, назоратни
осонлаштириш ва бюджет харажатларини қисқартириш. Шу тариқа, эндиликда давлат
рақамли инфратузилмаси хавфсизлиги ўзаро мувофиқлик стандартларига мос тарзда
қурилади.
Шавкат Сабиров, Қозоғистон Интернет ҳамжамияти
президенти:
— Бунда рақамли трансформация чексиз узоқ вақт
олмаслигини таъминлаш, барча янги тизимларни яратилаётган янги майдончага
жамлаш кўзда тутилган. Бу — асосий мақсад, тизимларнинг янги нусхалари
чиқарилмайди. Расман маълум қилингани каби, электрон ҳукумат ва барча давлат
органлари янги QazTech майдончасида ишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

