Қозоғистон ва Монголия пенсия соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Монголия пенсия соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ва Монголия пенсия соҳасида ҳамкорлик қилади. Мажилис тегишли ҳукуматлараро ҳужжатни ратификация қилди. Унинг рўёбга чиқарилиши ўзаро ишончни мустаҳкамлайди. Эндиликда Қозоғистон ва Монголия фуқаролари кўчиб ўтган тақдирда ҳам ҳар иккала давлатда тўпланган меҳнат стажи тан олинади ва пенсия тўлашда ҳисобга олинади. Пенсия тўлови фуқаро яшаётган мамлакат қонунчилигига кўра амалга оширилади.

Виктория Шегай, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари:

– 2024 йилнинг 29 октябрида Давлат раҳбарининг Монголияга ташрифи доирасида Улан-Батор шаҳрида шартнома имзоланганди. Қонун лойиҳаси ушбу келишувни ратификация қилишни кўзда тутади. Қозоғистон ва Монголия ҳукуматлари ўртасидаги пенсия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартномага келсак, унинг асосий шартларидан биринчиси фуқароларга бериладиган пенсияни ҳисобга олишга аниқлик киритилди. Унга кўра, ҳар икки томон ҳарбий хизмат ва олий ҳамда ўрта-махсус таълим даргоҳларидаги ўқиш даврини меҳнат стажига қўшади ва шунга кўра нафақалар тайинланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси