Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари телефонда сўзлашди

Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари телефонда сўзлашди

Қозоғистон Президенти қирғизистонлик ҳамкасби билан телефонда суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Садир Жапаров икки тарафлама ҳамкорлик ривожини муҳокама қилди. Томонлар таъкидлаганидек, икки давлат ўртасидаги алоқалар ўзаро шерикликнинг юксак динамикасини сақлаб қолмоқда. Мамлакатлар етакчилари, жумладан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил августида Қирғизистонга қилган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиш аҳволи борасида ҳам сўз юритди. Музокаралар давомида Қозоғистон Президенти Садир Жапаровни туғилган куни билан қутлаб, биродар қирғиз халқи манфаатларига қаратилган давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон президентининг дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро кўмакка асосланган иккитомонлама ҳамкорликни кенгайтиришдаги ҳиссасини юқори баҳолашини айтиб ўтди.


Абдумалик Сарманов таржимаси