Қозоғистон ва АҚШ
ўртасидаги савдо-инвестициявий муносабатлари барқарор динамикага эга. Ва уларда
янги туртки кузатилиши мумкин. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Вашингтонда
бўлиб ўтган Америка бизнеси билан музокаралари икки томонлама иқтисодий
алоқалар мустаҳкамланишига ёрдам беради, деб таъкидлайди экспертлар. Аналитиклар
фикрича, Қозоғистоннинг халқаро саҳнадаги фаоллиги тинчлик ўрнатиш ташаббуслари
биан чекланмайди. Мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қиляпти, ташқи сиёсий
мавқеини мустаҳкамлаб боряпти. Асосий устуворликлар қаторида иқтисодий интеграцияни
мустаҳкамлаш, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш ва қўшма инвестициявий
лойиҳаларни рўёбга чиқаришни кўрсатиш мумкин.
Ербулат Сейлеханов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон
стратегик тадқиқотлар институти Халқаро хавфсизлик бўлими бош илмий ходими:
- Америка Қўшма
штатлари тадбиркорлик доиралари вакиллари билан бўлган учрашувлар Қозоғистон ва
АҚШ ўртасида савдо-инвестициявий алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилиши аниқ. Бу
борада, айтиш мумкинки, шундай ташрифлар дунёнинг бошқа давлатлари билан савдо-иқтисодий
муносабатлар ривожланишига хизмат қилади, улушини қўшади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

