Қозоғистон Тинчлик кенгаши Уставини имзолади

Қозоғистон Тинчлик кенгаши Уставини имзолади

Давосда Тинчлик кенгаши Уставини имзолаш маросими чоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Дональд Трамп қисқа суҳбатлашди. Ақўрда матбуот хизмати суҳбат мазмунини маълум қилди. Унга кўра, Қозоғистон Президенти Америка етакчиси эътиборини Давос форумида тарқатилган «Президент Дональд  Трампнинг 365 кундаги 365 ғалабаси» расмий ҳужжатидаги 177-ғалаба Қозоғистоннинг Иброҳим келишувига қўшилганини билдиришига қаратган. Қолаверса, Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка раҳбарига “соғлом фикр” ички сиёсатини юритишда муваффақият тилади. Ўз навбатида, Дональд Трамп давлатимиз раҳбарига Тинчлик кенгашини барпо этиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари, Давосда Қозоғистон Президенти Арманистон Президенти ва Бош вазири, Индонезия Президенти, Глобал ўзгаришлар институти ижрочи раиси, АҚШ Савдо вазири ва ФИФА раҳбари билан ҳам қисқа сўзлашувлар ўтказди.

Абдумалик Сарманов таржимаси