Қозоғистон сув
захираларини рақамлаштириш ва янги технологияларни жорий этишда Европа
давлатларидан икки марта илдам ҳаракатланяпти. Хорижлик экспертлар республиканинг
бу соҳадаги ишларини юқори баҳолади. БМТ Сув захираларини бошқариш дастури
халқаро маслаҳатчиси Хьюберт Лорнинг таъкидлашича, сектор тузилмаларининг ўзаро
алоқалалри, соҳада инновациялар учун қулай муҳит яратилгани юқори баҳоланишга
лойиқ. Бугунги кунда мамлакатда Сув захиралари миллий ахборот тизими яратиляпти.
Шунингдек, сув бериш бўйича электрон шартнома тузиш тизими синовдан ўтяпти, дарё
оқимларини моделлаштириш ва прогнозқилиш тизими кўлами кенгайиб боряпти.
Хьюберт Лор, БМТ Сув захираларини
бошқариш дастури халқаро маслаҳатчиси:
- Бу ердаги вазиятни Европадаги билан таққосласак, Европада мазкур жараёнлар икки марта кўп вақт талаб қилади. Мен Қозоғистон томони сув
захираларини бошқаришда рақамли технологияларга шу қадар катта қизиқиш
билдираётганидан мамнунман. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги, вазир, ўринбосарлар
ва департаментлар ягона йўналишда ишлаяпти, ўз олдига умумий мақсадлар қўйган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

