Қозоғистон Президенти ва Покистон Бош вазири музокаралар ўтказди

Қозоғистон Президенти ва Покистон Бош вазири музокаралар ўтказди

Покистон Бош вазири қароргоҳида Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Мамлакат Ҳукумати раҳбари Шахбоз Шариф Қосим-Жўмарт Тўқаевга пешвоз чиқди. Биргаликда суратга тушишгач, Қозоғистон ва Покистон мадҳиялари янгради, Фахрий қоровул бошлиғи рапорт берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шахбоз Шариф расмий делегация аъзоларини бир-бирига таништирди, сўнгра музокаралар ўтказилди.

Ҳамсуҳбатлар сўнгги йилларда Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланганини таъкидлашди. Алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқишди. Савдо, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва космос соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шахбоз Шариф минтақа ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси