Қозоғистондаги
Qarmet компанияси атрофида йирик металлургия кластери шакллантириляпти. Натижада,
кичик ва ўрта корхоналар хомашёни чуқур қайта ишлаш имкониятига эга бўляпти. Дастур
«Байтерек» холдинги билан ҳамкорликда рўёбга чиқариляпти. Компаниянинг 2025 йилдаги
фаолияти ва инвестициявий дастурларнинг рўёбга чиқарилиши бўйича Qarmet директорлар
кенгаши раиси Президентга ҳисобот берди. Андрей Лаврентьев Қосим-Жўмарт Тўқаевга
мамлакатнинг «пўлат қовурғаси»ни яратишга хизмат қилувчи 9 та йирик
инвестициявий лойиҳа ҳамда металл прокати импорти камайганини кўрсатиб ўтди. У премиал
маркали, шу жумладан, АЭС қурилишига ишлатиладиган пўлат чиқарилаётганини
кўрсатиб ўтди. Рақамлар ҳам компания ишидаги ижобий ўзгаришлардан дарак беради.
Икки йил ичида пўлат чиқариш 22 фоизга, кўмир концентрати 26 фоиз, темир-руда
чиқариш 32 фоизга ортди. Маҳсулот таннархи 28 фоизга камайди, чиқарилаётган
пўлат маркалари сони 260 дан 350 тага етди. Президент иш фаолиятини ижобий
баҳолади ва компанияни ривожлантириш режасини маъқуллади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

