Астанада умуммиллий
рўйхатга киритилган, қиймати 1,9 триллион тенге бўлган 120 та лойиҳа рўёбга
чиқариляпти. Пойтахтдаги саноат ва ижтимоий объектларни кўриб чиқаётган Қозоғистон
Президентига шундай ҳисобот берилди. Tausogar заводида Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг
йирик қурилиш компанияларига жўнатилаётган баланд минорали кранлар, лифт ва эскалаторлар
ишлаб чиқарилиши жараёнини кўздан кечирди. Сўнгра Давлат раҳбари қайта ишлаш
саноати заводлари маҳсулоти кўргазмасига борди. Унда гипс-винил панеллар, қувурлар,
ёнғин ҳақида сигнал бериш воситаларини кўрди. Бу маҳсулотлар 1-рақамли саноат
парки паркида жойлашган заводларда тайёрланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев иккинчи
саноат парки бўйича режаларни тинглади. Унда ярим триллион тенге сармоя
сарфлаган ҳолда 100 тадан зиёд корхона ишлайди. Президент зирҳли занжирли ва
ғилдиракли машиналар ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан
шуғулланувчи Besqaru заводини ҳам кўрди. Ишлаб чиқариш цехларига кирди. Технологик
жараённи кузатди. Компания 200 тагача сузувчи занжирли Taimas, Aibar зирҳли
машиналари, шунингдек, Tulpar техникасини ясайди. Завод ўз маҳсулотини Қозоғистон
Мудофаа вазирлиги ва бошқа куч ишлатувчи ташкилотларига юборади. Таъкидлаш
лозимки, жорий йил февралида ишга туширилган лойиҳа учун 13,5 миллиард тенге сармоя
киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

