Қозоғистон Президенти АҚШ ва Болгария элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Қозоғистон Президенти АҚШ ва Болгария элчилари ишонч ёрлиқларини қабул қилди

АҚШ ва Болгария элчилари Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди. Маросим бугун Ақўрдада ўтказилди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев дипломатларни миссияси бошланиши билан табриклади ва ҳар иккала давлат билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди. Давлат раҳбарларига энг яхши тилакларини йўллади. Қозоғистон Президенти Болгария элчисига Президент РУмен Радевнинг ўтган йилги ташрифи икки томонлама муносабатларнинг ривожига салмоқли туртки берганини билдирди. Мамлакатимиз Болгария билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни  алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор. Давлат раҳбари Қозоғистон — Америка муносабатларига алоҳида эътибор қаратди. Жули Стаффт билан суҳбатда Президент ўтган йил ноябрь ойидаги АҚШга ташрифи аҳамияти ва муваффақиятини эслатди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Дональд Трамп билан яқинда бўлиб ўтган телефон орқали суҳбат ҳақида гапирди, унда томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти йил охирида АҚШда ўтказиладиган G20 саммитига таклиф учун миннатдорчилик билдирди. Давлатлар ўртасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун бор кучини беришини таъкидлади.

Жули Стаффт, АҚШнинг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:


- Қозоғистон ва АҚШни узоқ муддатли ўзаро алоқалар боғлайди, АҚШ Қозоғистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган мамлакат эди. Ҳозир муносабатлар ҳар қачонгидан яхши даражада. Президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Дональд Трамп тиғиз ҳамкорлик қилади, мунтазам мулоқотда. Келгусида улар яна учрашади, фикр алмашади. Ҳозиргина Президент Тўқаев билан учрашдим, унда икки томонлама алоқалардаги устуворликлар тўғрисида гаплашдик. Бу масалада Президент Трампнинг ҳар тоомонлама ёрдамига таянамиз, чин кўнгилдан икки давлат етакчиси қўллаб-қувватлаши туфайли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрман.


Абдумалик Сарманов таржимаси