Қозоғистон инсон капитали глобал рейтингида юқори кўтарилди

Қозоғистон инсон капитали глобал рейтингида юқори кўтарилди

Қозоғистон инсон капитали глобал рейтингида юқори кўтарилди. Жаҳон банкининг ўтган йил якунларига кўра янгиланган индексига кўра, мамлакатимиз 13 поғонага юксалган. Республика Европа ва Осиёнинг қатор давлатларини ортда қолдирди ва 161 давлат орасида 42-ўринга чиқди. Шу жумладан, Қозоғистон Аргентина, Малайзия, Грузия, Озарбайжон, Хитой, Молдова, Греция, Болгария, Италия ва Туркиядан ўзиб кетди. Айни вақтда, Марказий Осиё давлатлар  ичида биринчи ўринда. Минтақада инсон капитали индекси 200 балл атрофида. Экспертлар фикрича, инсон капитали кўрсаткичи бир зумда ўзгариб кетмайди. У жамиятда таълим сифати, соғликни сақлаш тизими ривожланишига, кутилаётган ўртача умр узунлиги каби қатор кўрсаткичларга боғлиқ шаклда ҳисобланади.

Юлия Кучинская, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Қозоғистоннинг кўрсаткичлари ўсишида таълим ва бандлик асосий ўрин тутди. Бу рейтингда Қозоғистон юқорига кўтарилиши учун таълим сифати ва берилаётган билимларнинг меҳнат бозорига мос келиши устида ишлаш зарур. Давлат раҳбари ҳам таълим асосий йўналишлигини таъкидлади. Билимлар иқтисоди ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти учун пойдевор бўлиши сир эмас.

Абдумалик Сарманов таржимаси