Қозоғистон дунёнинг пешқадам 50 иқтисоди қаторига кирди

Қозоғистон дунёнинг пешқадам 50 иқтисоди қаторига кирди

Қозоғистон реал ялпи ички маҳсулот чиқариш суръатлари юқорилиги туфайли дунёнинг энг йирик 50 та иқтисоди қаторига кирди. Халқаро валюта жамғармасининг Visual Capitalist порталида чоп этган маълумотга кўра, ўтган йили мамлакат ЯИМ 300 миллиард доллардан ошди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон - ушбу нуфузли рейтингга киритилган Марказий Осиёдаги ягона республика. Шунингдек, у Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам ва Бангладеш билан бирга реал ЯИМ йиллик ўсиши бўйича пешқадамлар бешлигидан ўрин олди. Йил якунига кўра, Қозоғистон иқтисоди 6 фоизга ўсди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда дунёнинг энг иқтисодий кучли давлати АҚШ, у кўп йиллардан буён пешқадамликни қўлдан бермай келяпти. Энг йирик иқтисодлар бешлигида Хитой, Германия, Япония ва Ҳиндистон ҳам бор.


Абдумалик Сарманов таржимаси