Қозоғистон дори-дармонлар экспортини кенгайтиради. Келаси йилдан бошлаб узоқ муддатли шартномалар тузиш
қоидаларига қатор ўзгаришлар киритилади. Янги қоидаларга кўра, ўзгаришлар препаратлар ишлаб
чиқаришни локаллаштириш, технологиялар
трансфертини ривожлантириш ва Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларини
қўллабб-қувватлашга қаратилган. Бугунги кунда соҳада 200тадан зиёд маҳаллий корхона иш юритяпти. Мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг улуши жорий йилнинг 10 ойи якунига кўра 12 фоизга ортди, умумий қиймати 156 миллиард тенгедан ошди. Айни вақтда, дори-дармонлар ишлаб чиқариш учун
хориждан келтириладиган хомашёни қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш таклиф
этилди. Маҳаллий препаратлар сифатини
таъминлаш учун Миллий тартибга келтириш тизими такомиллаштирилади. Қозоғистон дори-дармонлар савдосини назорат қилиш бўйича учинчи
даражага чиққан собиқ Совет Иттифоқидаги дастлабки мамлакат бўлиши кутиляпти.
Ақмарал Алназарова, Қозоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири:
- Рақамлаштириш
доирасида 2024 йилда
вазирлик дори-дармонларни тамғалаш ва назорат қилиш ишини ниҳоясига етказди. Қозоғистон бу жараёнларни тўла циклда амалга оширган Марказий
Осиёдаги ягона давлат. Тадбир доирасида препаратлар хариди рақамлаштирилди, бу эса эҳтиёжни аниқ прогноз қилиш имконини беради. Айни вақтда, маҳсулотни бозорга чиқаришни
жадаллаштириш учун рўйхатга олиш жараёни соддалаштирилди, муддати икки марта қисқартирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

